Тожикистонда жорий йилда ҳукумат Қурбон ҳайити дастурхонининг ўлчами ва камтарлигини текширади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Хабар берилишича, биринчи марта мамлакатда Дин ишлари ва анъана ҳамда одатларни тартибга солиш бўйича қўмита ходимлари бу борада рейдлар ўтказади.
Рейдлар доирасида байрам дастурхони, одамлар байрамни қанчалик камтар ўтказиши текширилади.
Байрам дастурхони ўлчами 1х1,5 метрдан ошмаслого керак, унда мевалар, бир нечта байрам пишириқлари ва қуруқ мевалар бўлиши керак. Тартибни бузганлар 5000 сомон (535 доллар) миқдорида жаримага тортилади.
Изоҳ (0)