Черногорияда қозоғистонлик эркак уч кишини сувдан қутқариб олиб, ўзи чўкиб кетди, дея хабар бермоқда «Nur.kz». Петропавловскда яшовчи Танат Смагуловнинг рафиқаси ва беш яшар қизи бор эди. У Черногорияга дўстлари билан дам олишга кетиб, қайтиб келмади.
Танатнинг қариндоши сўзларига кўра, эркак икки аёлни қутқарган. Учинчи одам — ёш болани қутқариб олишни у қийинчилик билан уддалаган. Эркакнинг нафаси қайта бошлаган, аммо бу уни тўхтатиб қолмаган.
Бола қирғоққа чиқиб олгач, Танат сувда қолган тўртинчи одамни ҳам қутқариш учун сузиб кетган, бироқ бу сафар унинг ўзига ёрдам керак бўлиб қолган.
Эркак сув остига ғарқ бўлганидан 5—10 дақиқа ўтиб, шифокорлар етиб келган, аммо уни ҳаётга қайтара олишмаган.
Изоҳ (0)