Тўқимачилик саноати корхоналарини янада рағбатлантириш ва уларнинг рақобатдошлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Қарорда пахта толаси биржа савдолари орқали харид қилинганда 2017 йилги ҳосил учун нархнинг 15 фоизини олдиндан тўлаш, қолган 85 фоизига банк кафолатини бериш ва якуний ҳисоб-китобни 90 кун мобайнида амалга ошириш лозимлиги белгиланди.
2018 йилги ҳосил учун эса нархнинг 35 фоизини олдиндан тўлаш, қолган 65 фоизига банк кафолати бериш ва якуний ҳисоб-китобни 90 кун мобайнида амалга ошириш тартиби жорий этилди.
Изоҳ (0)