Ўзбекистонлик Ирода Тўлаганова ва Фаррух Дўстовдан таркиб топган аралаш жуфтлик Хитой Тайпейи теннисчилари Чанг/Хсиех тандемига қарши баҳс олиб борди.
Бир соат-у 1 дақиқа давом этган учрашувда тажрибали теннисчилар рақибларига 1:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Оқгул Омонмуродова ва Санжар Файзиевдан иборат теннисчилар жуфтлиги Шри-Ланка терма жамоаси аъзолари Диссанаяки/Кирера ҳамкорлигига қарши кортга чиқиб, 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)