«Самаркандский вестник» Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги «Найманча» маҳалласида жойлашган «қўлбола» симёғоч сурати билан бўлишди.
«Бу ерда икки метрдан баландроқ бундай «симёғоч»лар анчагина, — дейилади хабарда. — Айтишларича, улар вақтинчалик ўрнатилган, аммо қанчалик вақтинчалик эканлигини ҳеч ким билмайди».
Мақолада туман электр тармоғи ходимларининг эътиборсизлиги танқид қилинган. «Бундай электр линиялари бахтсиз ҳодисаларга олиб келишини улар билмай, ким билсин?» — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)