Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро жами 26 ҳужжат имзоланди. Ушбу жараёнларда Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳар икки давлатнинг Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Ушбу ҳужжат давлатлараро адлия соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.
Ҳамкорлик битими адлия соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва уни амалга ошириш, адлия идоралари, нотариуслар ва адвокатлар фаолиятини ташкил этиш, адлия органларига реестрлар киритиш ва ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш, адлия органлари учун кадрлар тайёрлаш ва алмашиш, малакасини ошириш, криминалистика ва суд экспертизаси соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш каби йўналишларни қамраб олган.
Изоҳ (0)