«Ёшлар» телеканалида «Тунги клублардаги рейд: У маданият ўчоғими ёки фаҳш?» деб номланган кўрсатув эфирга узатилди.
Унда айтилишича, Тошкент шаҳрида бугунги кунда 40 га яқин тунги клублар бўлиб, улар айрим ёшларга оиласи бағрида бўлиш, фойдали ишлар билан шуғулланиш ўрнига вақтларини айш-ишрат билан ўтказиши учун «шарт-шароитлар»ни яратиб бермоқда. Шунингдек, давлат солиқ хизмати текширувлари натижаларига кўра, бундай муассасаларда тушумлар тўрт баробаргача яширилмоқда.
Иқтисодий жиноятлар ва вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси, шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва бошқа ташкилотлар томонидан пойтахтдаги бир қатор тунги клубларга рейдлар ўтказилди.
Изоҳ (0)