Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга илк давлат ташрифи шу йил октябр ойида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов ўзбек—ҳинд ҳукуматлараро комиссиясининг 16 август куни бўлиб ўтган 11-йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».
«Комиссиянинг бугунги йиғилишида етакчиларимизнинг жорий йил октябрида Деҳли шаҳрида ўтказиладиган бўлажак учрашуви кун тартибидан ўрин оладиган ҳамкорликдаги тадбирлар ва лойиҳаларни келишиб оламиз, деган умиддаман», — деди Бош вазир ўринбосари.
Ҳиндистон савдо-саноат вазири Суреш Прабхуга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи мамлакатннинг давлат байрами — Ганди туғилган кунга тўғри келиши кутилмоқда.
Маълумот учун, мазкур байрам Ҳиндистонда 2 октябрь куни нишонланади.
Изоҳ (0)