Россия президенти Владимир Путин ҳақиқатан ҳам Австрия ташқи ишлар вазири Карин Кнайслнинг тўйида қатнашади, деб ёзади «MK.ru» Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб.
Унинг тасдиқлашича, Владимир Путин 18 август, шанба куни Берлинга кетаётиб, йўл-йўлакай Австрияга ушбу мамлакат ташқи ишлар вазирининг тўйига кириб ўтади.
Президент ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг аниқлик киритишича, Кнайсль Путинни унинг Венага сўнгги ташрифи чоғида тўйга таклиф қилган. Ҳозир эса Берлинга сафар муносабати билан бундай имконият юзага келган. Россия делегацияси Австрия ТИВ раҳбари ҳузурига кириб, уни табриклаб ўтмоқчи.
Изоҳ (0)