Толибларнинг Афғонистон шимолидаги ҳужуми оқибатида 44 нафар ҳарбий ҳалок бўлди
«Толибон» Афғонистоннинг шимолий Боғлон вилоятига уюштирган ҳужуми оқибатида 44 нафар полициячи ва аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Жангарилар ҳарбий назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилгани билдирилмоқда. Ҳалок бўлганларнинг 35 нафари аскар, 9 нафари эса полициячидир.
Афғонистон мудофаа вазирлиги ҳозирча мазкур хабарга изоҳ бермади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар
