Россия президенти Владимир Путин Пятигорск шаҳрида таълим форумига ташриф чоғида ижтимоий тармоқларда ижобий кайфият етишмаслиги ҳақида гапирди. Шу тариқа президент маҳсулотлари асосан ижтимоий тармоқларда тарқатиладиган студия лойиҳасининг ҳаммуаллифи ҳақидаги ҳикояга муносабат билдирди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Путиннинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар ижтимоий тармоқда ижобий иштиёқ билан ишлайди, ижтимоий тармоқларининг ўзида эса бундай ижобийлик етишмайди, аслида ижобийлик тармоқда 100 фоиз бўлиши керак.
Владимир Путин айнан қандай ижобийликни назарда тутганига аниқлик киритмаган. Шунингдек, президент воқеаларни ижтимоий тармоқларда қанчалик кузатиб бориши ҳам номаълум.
2017 йилда Путин ижтимоий тармоқларда аккаунти йўқлигини, бунинг учун вақти етмаслигини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)