Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Темуэ Бакайоко «Милан» футболчисига айланди. «Россонерилар» франциялик футболчини 1 йилга ижарага олганини эълон қилди.
Қайд этилишича, «Милан» Бакайоконинг бир йиллик ижараси учун «Челси»га 5 миллион евро тўлайди. Шу билан бирга мавсум якунида францияликни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам «Милан»га берилади.
Маълумот учун, Бакайоко 2017 йил ёзида Франциянинг «Монако»сидан 45 миллион евро эвазига «Челси»га ўтганди. У бу вақт мобайнида жамоа сафида 43 ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)