Андалусиянинг «Севилья» клуби ярим ҳимоячиси Стивен Нзонзи Римнинг «Рома» жамоаси футболчисига айланди.
Римликлар 29 ёшли Нзонзи биан 4 йиллик шартнома имзолади. У янги жамоаси сафида 42-рақамда ҳаракат қилади.
«Севилья» футболчи учун 26,65 миллион еврога эга бўлди. Шунингдек, жамоа унинг натижаларига қараб 4 миллион евро миқдоридаги бонусни ҳам қўлга киритиши мумкин.
Стивен Франция терма жамоаси билан Россиядаги мундиалда чемпион бўлишга эришди.
Изоҳ (0)