Спортчилар томонидан қонун бузилишига йўл қўйилган тақдирда жавобгарлик спорт федерацияси ва мураббийлар зиммасига тушади, мураббийлар лицензиядан маҳрум қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакиллари 13 августда яккакураш федерациялари раҳбарлари билан ўтказилган ва спортчилар билан профилактика ишига бағишланган йиғилишда маълум қилди.
МОҚ бош котиби Жасур Матчанов ва Тошкент шаҳар ИИББ вакили Умид Қурбонов устозлар нафақат спортчининг жисмоний формаси устида, балки инсонийлик, яхшилик ва профессионализм устида ҳам ишлаши кераклигини тушунтирди.
«Агар курашчиларга тўғри тарбия берилмаса, жамият учун улар хавфли бўлиши мумкин. Бунга ҳаётда ҳақиқий мисоллар бор», — деб таъкидлаган МОҚ вакиллари.
Йиғилишда профессионал спортчилар руҳан чидамли, диққатини жамлаган бўлиши, шунингдек, ташвиқотларга берилмаслиги ва ҳиссиётларини назорат қила билиши кераклиги айтиб ўтилди.
Изоҳ (0)