«Ювентус» ҳужумчиси Марио Манжукич Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
«Ўта қийин қарор қабул қиляпман. Терма жамоадан кетиш учун идеал вақт йўқ, аммо ҳозир мен учун кетиш вақти келганини тушундим»,—дейди Марио.
Маълумот учун ҳужумчи Хорватия терма жамоасида гол уриш борасида Давор Шукердан (45 та гол) кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 32 ёшли Марио терма жамоа учун 33 та гол уришнинг уддасидан чиққан.
Футболчи терма жамоа билан Россиядаги мундиалда кумуш медаль соҳибига айланди.
Изоҳ (0)