«Ювентус» жамоа ярим ҳимоячиси Миралем Пьянични сотмоқчи эмас, деб ёзади Tuttosport.
Қайд этилишича, Мадриднинг «Реал» жамоаси Пьянич учун «Ювентус»га 60 миллион евро таклиф қилган. Бироқ туринликлар бу таклифга рад жавобини берган.
Жамоа Миралемни 100 миллион евродан камига сотмайди.
Аввалроқ футболчининг «Юве» билан янги шартнома имзолаши ҳақида хабарлар берилганди.
«Реал» эса «Челси»га ўтиб кетган Матео Ковачичнинг ўрнига ўринбосар сифатида айнан Пьянични кўраётган эди.
Изоҳ (0)