Жорий йилнинг 18 август санасида Индонезияда XVIII ёзги Осиё ўйинлари бошланади. Унда Ўзбекистондан 30 спорт тури бўйича 232 нафар спортчи қатнашади.
«Kun.uz» нашрининг маълум қилишича, Осиё ўйинларининг ҳеч бир мусобақаси Ўзбекистон ҳудудида тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилмайди. Боиси трансляция ҳуқуқини бирорта Ўзбекистон компанияси сотиб олмаган.
Айни дамда футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари гуруҳ босқичи доирасида Бангладешга қарши баҳс олиб бормоқда. Учрашув якунига етгач Sport-TV томонидан ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)