Тўрт кундан сўнг Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари расман старт олади. Футбол бўйича беллашувлар эса бироз олдинроқ старт олди. Ушбу учрашувларда ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам фаолият олиб боради, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.
Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда ишлаш учун Азиз Асимов ва Руслан Серазетдинов, аёллар ўртасидаги мусобақаларга эса Анна Сидорова ва Зилола Раҳматова Ўзбекистондан таклиф этилган.
Бугун, 14 август куни бўлиб ўтадиган БАА – Сурия учрашувида Азиз Асимов бош ҳакам сифатида ишласа, Руслан Серазетдинов унга қанотда ёрдам беради. Яна бир ёрдамчи ҳакам Замирбек Чиннибеков Қирғизистон вакили.
Осиё ўйинлари
14 август, сешанба
«C» гуруҳи, 1-тур
БАА – Сурия
Бош ҳакам: Азиз АсимовЛайнсменлар: Руслан Серазетдинов, Замирбек Чиннибеков (Қирғизистон)
Тўртинчи ҳакам: Тимур Файзулин (Қирғизистон)
Изоҳ (0)