E-IJRO AUKSION электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази 11 та ер участкасини кимошди савдосига қўйди, деб ёзади Spot. Ҳозирча уларнинг барчаси Сурхондарё вилоятида, аксарияти Термизда жойлашган.
Ер участкасининг ўртача нархи 800 минг сўмга тенг. Аризалар лотдан келиб чиқиб, 5—10 сентябргача қабул қилинади.
Жисмоний ва юридик шахсларга E-IJRO AUKSION орқали ер сотиш тартиби 1 июлдан кучга кирган, аукцион ўтказилиши ҳақидаги илк эълонлар эса август бошидагина пайдо бўлди.
Ҳукумат қарорига кўра, бўш ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун E-IJRO AUKSION ягона электрон савдо майдончаси доимий фойдаланишга берилади.
Изоҳ (0)