2018/2019-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда яхши натижалар кўрсатган мактаб битирувчилари учун олтин ва кумуш медаллар таъсис этилмоқда, деб ёзади «Газета.uz» «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига таяниб.
Олтин ва кумуш медаллар умумтаълим мактаблари, шу жумладан ихтисослаштирилган мактаблар, санъат ва маданият мактаб-интернатлари, олимпия захиралари мактаб-интернатлари ҳамда академик лицейлар битирувчиларига аъло билими, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун берилади.
Лойиҳага кўра, 11-синф битирувчилари олтин медални олиш учун:
- 9-синфни битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома;
- 10—11-синфлардаги барча фанлар бўйича оралиқ, якуний назоратлар ҳамда чорак ва йил якунлари бўйича аъло баҳолар;
- Намунали хулққа эга;
- Жамоат ишларида фаол бўлишлари жоиз.
- 9-синфни битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома;
- 10—11-синфлардаги барча фанлар бўйича йил якунига кўра аъло баҳолар;
- Намунали хулққа эга;
- Жамоат ишларида фаол бўлган битирувчилар қўлга кирита олади.
Изоҳ (0)