Жорий йилнинг 12 август куни баландлиги 35 метр, ҳажми 7х3 метр бўлган Давлат байроғи Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокимлиги олдидаги майдонга ўрнатилди. Бу ҳақда туман ҳокимилиги ахборот хизмати хабар берди.
Қоракўл туман ҳокими Ҳ.Ғойиров ташаббуси билан амалга оширилган
Исталган ракурсдан назар ташланганда ҳам миллий байроқ кўриниб туради. Ушбу майдонда яқин кунларда тунги вақтлари турли рангларда жилоланадиган мусиқий фаввора ҳам ишга тушиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)