Интернетда ички ишлар органлари ходимлари Тошкентдаги кафелардан бирида «маски-шоу» уюштиргани акс этган видео тарқалди, деб ёзади Repost.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳодисага изоҳ бериб, бу хавфсизлик нуқтаи назаридан куч ишлатишга мажбур бўлинган алоҳида вазият бўлганини маълум қилди. «Ҳодисани режалаштирилган рейд деб атаб бўлмайди», — дейишди ИИББда.
Тунги вақтда Тошкентдаги кафелардан биридан баланд мусиқа янграган, яқин орада яшайдиган фуқаролар участка нозирига мурожаат қилган.
Участка нозирлари воқеа жойини кўздан кечирмоқчи бўлганида, қўриқчилар уларни ичкарига киритмаган. Кейинроқ етиб келган миллий гвардия ходимларини ҳам киритишмаган.
Охир-оқибат ички ишлар ходимлари тезкор жавоб қайтариш отрядига мурожаат қилган, улар тезкорлик билан воқеа жойига келиб, текширув ўтказган.
Кафе тунги клуб бўлмаган ва белгиланган вақтдан кейин ишлаган. Устига-устак у ердан баланд мусиқа эшитилган. Кафе хўрандалари маст ҳолатда бўлган ва айш-ишрат уюштиришга уринган.
Изоҳ (0)