Олмазор туманида замонавий, юксак меъморий қиёфага эга бўлган Olmazor Business City барпо этиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб Uz24 хабар берди.
Шавкат Мирзиёев 2 август куни мамлакат ҳудудларида Business City форматидаги ишбилармонлик марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Қарор шаҳар ва туман марказларининг архитектуравий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун уларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, асосий туристик йўналишларда замонавий объектлар қуриш, шунингдек аҳоли ва мамлакат меҳмонлари учун тақдим этилаётган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган.
Республикада биринчи бўлиб Олмазор туманида 23,5 гектарга эга бўлган замонавий ишбилармонлик маркази Дирекцияси ташкил этилди. Ушбу марказ чуқур ва ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилган Концепцияга асосан ташкил этилди. Хусусан, кўп қаватдан иборат бўлган замонавий турар жойлар ва апартаментлар, замонавий савдо ва ижтимоий мажмуалар ҳамда сайлгоҳлар қуриш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)