Адлия вазирлигида Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга мувофиқ, солиқ солинадиган база қуйидаги суммаларга камайтирилиши жорий этилди:
100 миллион сўмгача — хўжалик юритувчи субъектларнинг 2020- йилнинг 1 январига қадар замонавий санитария-гигиена тармоқларини қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ва қуришга йўналтирилган харажатлари (бир марталик ёки қисмларга бўлинган ҳолда);
12 миллион сўмгача — хўжалик юритувчи субъектларнинг 2025 йилнинг 1 январига қадар ҳар йили санитария-гигиена тармоқлари, туризм инфратузилмаси обектларини сақлашга йўналтирилган харажатлари.
100 миллион сўмгача имтиёзга эга бўлиш учун солиқ тўловчи тегишли давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг хулосасини олиши лозим.
2020 йил 1 февралгача хулоса олинмаган тақдирда, солиқ тўловчининг ушбу объектнинг тегишли қисмига нисбатан солиқ солинадиган базасини камайтиришга бўлган имтиёз бекор қилинади.
Изоҳ (0)