• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Каттақўрғондаги болалар боғчасида 2015 йилда келтирилган чойшаблардан фойдаланилмоқда

    ЎзЛиДеП аъзолари Каттақўрғон туманидаги мактабгача таълим муассасаларидаги аҳвол билан танишиш, ҳукумат томонидан яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар таълим муассасаларида қай даражада ижро қилинаётгани билан қизиқиб, тумандаги «Яккабоғ» МФЙ ҳудудида жойлашган 27-мактабгача таълим муассасасида бўлди. Бу ҳақда туман кенгаши депутати Рўзимурод Жўраев «Зарафшон» саҳифаларида фикр юритган.

    Фото: «Зарафшон»

    Фото: «Зарафшон»

    Муассаса ҳовлисига кириб борар эканмиз, бу даргоҳ анчадан буён соҳа мутасаддиларини эътиборидан четда қолиб келаётганлигига гувоҳ бўлдик. Жуда ачинарли ҳолатга келиб қолган ҳовли сатҳини бегона ўтлар босиб кетган. Рангин ҳолатга келиб қолган деворлар оқланмаганига анча бўлган кўринади. Муассаса атрофини ўраб турган деворлар сувоқлари кўчиб, ғарибона кўринишга келиб қолган. Ҳовли манзарасининг ўзиёқ киши кайфиятига салбий таъсир кўрсатади.

    Рўйхат бўйича тарбияланаётган 135 нафар болага 18 нафар тарбиячилар илк таълим-тарбия жараёнларини олиб боришмоқда. Болажонлар жойлаштирилган хоналардаги аҳвол ҳам кўнгилдагидек эмас. Тарбияланувчиларнинг ётоқхонаси ҳам машғулот ўтиш, ҳам овқатланиш учун мослаб қўйилган. Болалар ётиб ухлайдиган каравотчаларнинг аксарияти таъмирга муҳтож. Устига солиб қўйилган чойшаблар жуда ҳам эскириб кетганидан яроқсиз аҳволга келиб қолган. Боғча ходимларининг таъкидлашича, охирги марта 2015 йилда келтирилган чойшаблардан фойдаланиб келинаётган экан.

    Қишлоқ болалари тарбияланаётган муассасадаги аҳвол нега бу даражада ночорлашиб қолди? Мамлакатда соҳага катта эътибор қаратилаётган бир пайтда яккабоғлик болажонлар тақдирига нега бефарқ қаралмоқда?

    Кузатувларимиз асносида яна шу нарсага амин бўлдикки, тарбиявий жараёнларда санитар-гигиеник аҳвол ҳам эътибордан четда қолган. Тарбияланувчиларнинг кийим-бошлари кир ҳолатда. Масалага чуқурроқ ёндошиб, тарбиячиларнинг тиббий кўрикдан ўтган ё ўтмагани билан қизиққанимизда «тиббиёт дафтарчаларимиз мудирада» деган жумбоқли жавоб олдик. Ваҳоланки, боғча мудираси бир ҳафтадан буён ишга келмаётган экан! Раҳбар ишга қўнимсиз бўлганидан кейин ходимлардан нима умид қилиш мумкин?

    Бу борада туман мактабгача таълим бўлими раҳбарияти билан гаплашганимизда ушбу боғча мудираси ишдан кетганини, ўрнига янги мудира тайинлангани билан вазиятни хаспўшлашга уринди.

    Боғча ошхонасидаги шарт-шароитлар билан танишар эканмиз, бу ердаги ҳолат санитария қоидалари ва гигиена талаблари (СанПин)га мутлақо жавоб бермаслигига гувоҳ бўлдик. Тоза ичимлик суви таъминотининг йўқлиги эса вазиятни янада мураккаблаштиради. Ҳолатга изоҳ сўраб суҳбатлашайлик, десангиз, бутун бошли боғчада бирорта масъул мутасаддини учратиб бўлмади.

    Келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш масаласида ҳам имкониятлардан келиб чиқилмоқда. Энг ёмони, болалар гигиеник талабларга мутлақо жавоб бермайдиган ҳожатхонадан фойдаланмоқда. Спорт майдончалари, тарбияланувчиларни ёзги мавсумда ташқарида машғулот олиб бориш жойлари ҳақидаку гапирмасак ҳам бўлади.

    Йиллар давомида эътибордан четда қолиб келган таълимнинг илк босқичи — мактабгача таълим муассасаларида муаммолар керагидан кўп йиғилиб қолгани сабабли тизимда катта ислоҳотлар бошланди Нега энди Каттақўрғон туманидаги аксарият қишлоқ боғчаларидаги аҳвол ўнгланмаяпти?

     

    13.08.2018, 18:05   Изоҳ (0)   15034
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентга Европадан почта орқали юборилган гиёҳванд моддалар ушлаб қолинди

    13.08.2018, 17:50

    Ўзбекистонда 7 ойда мингдан ортиқ хорижий корхона ташкил этилди

    13.08.2018, 17:35

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агроинновацион марказида намунали боғ ташкил этилди

    13.08.2018, 17:20

    Деновлик келин қайнонасини дўппослади

    13.08.2018, 17:05

    Тошкентда божхоначилар томонидан почта жўнатмасида қадимий тангалар борлиги аниқланди

    13.08.2018, 16:50

    Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббускор фуқароларни ишга таклиф қилмоқда

    13.08.2018, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.