Самарқанд вилоят ҳокимлиги номенклатурасига кирувчи лавозимлар ва вилоят ҳокимлиги бошқармалари учун танлов асосида кадрлар заҳираси шакллантирилмоқда.
Танловда чет тилларни пухта биладиган, бугунги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри тушуниб етган, бошқарув ва ташкилотчилик соҳасида тажриба орттирган, энг муҳими, ташаббускор фуқаролар қатнашиши мумкин.
Номзодларнинг ёши 25—50 этиб белгиланган.
Шунингдек, номзоднинг мутахассислиги, иш тажрибаси лавозимларга қўйилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
Номзод томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига ишчанлик ва шахсий фазилатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотнома, тавсифнома, фикрнома, танлов ғолибларининг мукофотлар тўғрисидаги маълумотлар) ҳам киритилган.
Танлов жорий йилнинг август — сентябрь ойларида ўтказиб борилади.
Танловда иштирок этишни хоҳловчилар пайшанба, жума ва шанба кунлари соат 10:00 дан 12:00 гача Самарқанд вилоят ҳокимлигига (Кўксарой майдони, 1-уй) мурожаат қилиши мумкин.
Изоҳ (0)