Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 11 август куни Жиззах шаҳар «Ўратепа» МФЙда яшаган И.Э. ўзининг Cobalt русумли автомашинасини «Отаюрт» МФЙ ҳудудидан ўтувчи M-39 автомобиль йўлининг 937-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган В.И. бошқарувидаги MAN русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси, И.Э. жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг 3 нафар йўловчи касалхонага ётқизилган аммо, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай улардан бири Жиззах шаҳрида яшаган Ш.М. вафот этган.
Изоҳ (0)