Ҳукумат қарорлари билан икки эркин иқтисодий зонага Самарқанд ва Навоий шаҳарларидан ер майдонлари берилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
«Ургут» ЭИЗ Самарқанд шаҳридаги «Хишрав-2» массиви ҳисобига кенгайтирилади. Ажратилаётган ер майдони чегаралари қуйидагича:- шимолий томондан Дарғом канали ҳудуди;
- шарқий томондан Самарқанд вилояти Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг малака ошириш маркази ҳудуди;
- жанубий томондан давлат захира ерининг жарликкача бўлган ҳудуди;
- ғарбий томондан Мудофаа вазирлигининг ҳарбий базасига туташ ҳудуди.
«Навоий» ЭИЗга эса Садриддин Айний кўчасидаги 84,1 гектарлик майдон (27- ва 69-уйлар) берилди.
Изоҳ (0)