Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов мамлакат олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовларининг ўнинчи куни натижалари ҳақида ахборот берди.

Фото: Facebook / Азиз Абдуҳакимов

Фото: Facebook / Азиз Абдуҳакимов

10 август куни тест имтиҳонлари 54 та бинода 18 та олий таълим муассасаларининг 84 та таълим йўналиши бўйича ўтказилган. Унда 48 614 нафар абитуриент иштирок этган, турли сабабларга кўра 1 571 нафар абитуриент тест синовларига келмади. Айни вақтда, тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 91 нафар абитуриент четлатилган.

10 август куни давлат гранти бўйича ҳам, тўлов-контракт бўйича ҳам энг юқори ўтиш бали Урганч давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» таълим йўналишида қайд этилган — давлат гранти учун 171,1 балл, тўлов-контракт учун 145,6 балл.

Ўз навбатида, 10 августдаги имтиҳонлар натижалари бўйича республика бўйича давлат грантига ўтишнинг ўртача бали 104,5 баллни, тўлов-контрактга ўтишнинг ўртача бали эса 84 баллни ташкил этган.

10 августдаги тест синовлари жавобларини 11 август куни соат 17:30 дан бошлаб текшириш мумкин бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар