Россия Олий суди апелляция коллегияси Telegram мессенжерининг аввалроқ ушбу суд томонидан қабул қилинган, Россия Федерал хавфсизлик хизматининг идорага фойдаланувчиларнинг электрон хабарларини рашифровка қилиш учун калитларни тақдим этиш жараёнини белгиловчи буйруғининг қонунийлиги ҳақидаги қарор юзасидан шикоятини рад этди, деб ёзади «ТАСС».
Суд ҳозирча фақат қарорнинг резолютив қисмини ўқиб эшиттирди, унинг сабаблари номаълум бўлиб қолмоқда.
Telegram вакили Рамил Ахмедгалиев суддан ФХХ буйруғини мессенжер фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини бузувчи деб эътироф этишни сўради. «Хавфсизликни таъминлаш бўйича жамоат манфаатлари ва ёзишмалар махфийлигига риоя қилиш бўйича шахсий манфаатлар тўқнашуви мавжуд, ФХХ эса бу мувозанатни бузмоқда», — деди ҳуқуқшунос.
Россия апрель ойида ўз ҳудудида Telegram’ни блокашга киришган эди. 8 май куни эса Telegram Россия Олий суди апелляция коллегиясига шикоят аризаси билан мурожаат қилган. 9 август куни айнан у рад этилди. «Яъни юридик жиҳатдан Россияда мессенжерни блоклаш ҳақидаги иш бўйича нуқта қўйилди. Бундан буёғи фақат Европа суди», — деб ёзади «MK.ru».
Изоҳ (0)