Яман шимолидаги Саъда шаҳрида болалар ўтирган автобус Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан берилган авиазарба остида қолди, деб ёзади Meduza Қизил Хоч халқаро қўмитасига таяниб.
Бомбардимон натижасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ва яраланган.
Ташкилот қурбонлар ва ярадорларнинг аниқ сонини келтирмаяпти, фақат уларнинг катта қисми 10 ёшгача бўлган болалар эканлигини таъкидламоқда.
BBC News мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб маълум қилишича, ҳодиса оқибатида камида 43 киши ҳалок бўлган ва 61 киши яраланган.
Коалиция вакиллари қайд этишича, авиазарба ҳақиқий нишони бўлган исёнчи хусийлар қурбон бўлган бу болалардан «жонли қалқон» сифатида фойдаланган.
Изоҳ (0)