Аргентина Сенати кўп соат давом этган мунозаралардан сўнг 8 август куни ҳомиладорликнинг 14 ҳафталиккача бўлган муддатида аборт қилдириш имконини берувчи қонун лойиҳасига қарши овоз берди, деб ёзади Meduza.
38 сенатор қарши овоз берди, 31 нафари эса ёқлаб чиқди. Энди қонун лойиҳасини 2019 йилдагина қайтадан кўриб чиқишга йўналтириш мумкин.
Ҳозирда Аргентинада аёл зўрланган бўлса ёки ҳомиладорлик унинг соғлиғи учун хавф туғдирсагина аборт қилдиришга рухсат берилади.
Аввалроқ абортларни қонунийлаштирувчи қонун лойиҳаси Аргентина парламентининг қуйи палатаси томонидан маъқулланган эди.
Изоҳ (0)