Мусулмонлар идораси топшириғи билан Тошкент шаҳридаги барча масжидларнинг имом-хатиб ва имом-ноиблари 7—9 август кунлари Сергели, Миробод ва Чилонзор туманларидаги хонадонларга ташриф буюриб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганди, деб ёзмоқда ЎзА.
Хусусан, 9 август, пайшанба куни Олмазор туманидаги «Сирож солиҳ» жоме масжиди имом-хатиби Ҳасанжон Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сергели тумани «Дарё бўйи» маҳалласи аҳолисининг яшаш шароити билан танишди.
Фуқароларнинг муаммолари, таклиф-мулоҳазалари ўрганилиб, «Вақф» хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда ёрдамга муҳтож оилаларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундан ташқари, ишчи гуруҳ ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг уйини таъмирлаб берадиган бўлди.
Изоҳ (0)