Хитойнинг Linglong компанияси Ангренда шина заводи қурилишини якунлади, деб ёзади Spot.
Компания хабарида айтилишича, қатор муаммолар (кадрлар етишмаслиги ва бошқалар)га қарамай, завод қурилиши муваффақиятли якунланган, энди эса лойиҳанинг иккинчи босқичи бошланади, унинг доирасида компания 16 хил таснифдаги шиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан шуғулланади.
Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 3 миллионта енгил шина, 200 мингта қишлоқ хўжалик радиал шинаси ва 100 минг метр конвейер тасмаларини ташкил қилади.
Изоҳ (0)