АҚШ Давлат департаменти Россиянинг «Система» акциядорлик молия корпорациясининг бош акциядори Владимир Евтушенковга қарши санкциялар киритиш имкониятини ўрганмоқда, деб ёзади «РБК». Бу ҳақда сўровни юборган конгрессменлар Илеана Рос-Лейтинен ва Мак Уолкер маълум қилди.
Таъкидланишича, чораларни CAATSA (Американинг душманларига санкциялар орқали қарши туриш тўғрисида»ги) қонунига мувофиқ, Қрим ва Ўзбекистон билан ноқонуний операциялар учун жорий қилиш кўзда тутилган.
Конгрессменлар даъво қилишича, «Система» АМК ярим орол ҳудудидаги қурилишда қатнашмоқда.
«Система» АМК матбуот хизмати компаниянинг бундай лойиҳалардаги иштирокини рад этди.
Шундай воқеалар фонида «Система» АМК акциялари 8 август куни Москва биржасидаги савдолар очилишида 4,5 фоизга арзонлашди.
Изоҳ (0)