Австриянинг Raiffeisen Bank Group банки делегацияси 9 август куни Тошкентга келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Делегацияга банк бошқаруви аъзоси Лукаш Янушевский раҳбарлик қилмоқда.
Ташриф дастурида ҳукумат, Марказий банк, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, қатор молиявий тузилмаларда учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
Жаҳондаги энг йирик банк гуруҳларидан бирининг вакиллари ўзбекистонлик шериклари билан ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)