Қозоғистон ғарбида ўзбекистонлик 52 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган автобусдаги ёнғин бўйича жиноий ишни судда кўриб чиқиш номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Ақтўбе вилоят суди вакилига таяниб, «РИА Новости» маълум қилди.
Мазкур иш 7 август куни Иргиз туман судида кўрилиши белгиланган эди.
«Ҳозирча суд иши қолдирилди. Улар (айбланувчиларнинг ҳимоячилари ) суд ишини Ақтўбега кўчиришмоқчи», - деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг айтишича, Иргиз қишлоғида адвокатларнинг яшашлари учун шароитлар мавжуд эмас.
Ҳайдовчилар Барат Танатаров, Нуржан Киргизбаев ва Максат Пернебеков ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Кейинчалик ҳайдовчилар билан бирга айбланувчилар қаторига механик Баҳодир Бердибаев ва автобус фирмаси директори Нурлибек Телепбаев ҳам қўшилди.
Ҳайдовчилардан икки нафари – Нуржан Киргизбаев ва Максат Пернебеков ўз айбларини қисман тан олди.
Изоҳ (0)