Ўзбекистонда 1 августдан олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Тест синовлари 15 августга қадар давом этади.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebook’даги саҳифасида имтиҳонларнинг биринчи ҳафтаси — 1—7 август кунларига доир асосий кўрсаткичлар акс этган жадвални эълон қилди.
Унга кўра, 1—7 август кунлари давомида 405 736 нафар абитуриент тест синовларини топшириб бўлган. Айни вақтда, 11 927 нафар абитуриент турли сабабларга кўра имтиҳонларга келмаган, 887 нафар абитуриент эса қоидабузарликларга йўл қўйгани учун имтиҳонлардан четлатилган.
Маълумот учун, бу йил олий ўқув юртларига кириш учун 675 049 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди.
Изоҳ (0)