2017 йил 18 август куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташрифи чоғида Бекобод ва Олмалиқ шаҳарлари ўртасида ривожланиш бўйича мусобақа ўтказиш таклифини илгари сурган эди, деб ёзади ЎзА.
Мавзуга доир:Шавкат Мирзиёев: Бекобод—Олмалиқ мусобақасида ғолиб чиққан шаҳар раҳбарларига автомобиллар совға қилинади (видео)
Шундан буён ушбу иккала шаҳарда бунёдкорлик ишлари авжида. Шаҳарлар ўртасидаги соғлом рақобат асосида бозордаги нарх-наводан тортиб, аҳоли турмуши учун яратилаётган барча шароитлар, янги корхоналарни ишга тушириш, иш ўрни яратиш, барчаси эътиборга олинмоқда. Айни пайтда қайси шаҳарни олдинги қаторда дейиш мумкин?
Сўнгги бир йилда аҳоли турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш йўлида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича бир ўринда Бекобод, бошқасида Олмалиқ шаҳри устун кўринади.
Аҳолига янги кўп қаватли турар жойлар қуриш бўйича Бекободда 5 та, Олмалиқда 10 та кўп қаватли уй барпо этилмоқда. Бу ўринда Олмалиқ шаҳри ғолиб.
Яратилган иш ўринлари ҳисобига Бекобод шаҳрида ишсизлик даражаси 12,1 фоиздан 8,7 фоизга тушган. Олмалиқ шаҳрида эса бу кўрсаткич ўтган йилги 4,3 фоизлигича, ўзгармай қолган. Демак, бу борада Бекобод шаҳри олдинда.
«Мусобақада ким ғолиб бўлишидан қатъий назар, бунда ҳеч бир томон ютқазмайди. Зеро, мусобақанинг мутлақ ғолиби — ҳар икки шаҳар аҳолиси!», — дейилади ЎзА хабарида.
Изоҳ (0)