• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эксперт: Ўзбекистонда раҳбарлар ё бухгалтерга, ё текширувчиларга пул тўлайди

    Директорлар икки турга бўлинади: баъзилари ўз бухгалтерига, иккинчилари текширувчи органларга пул тўлайди. Эксперт, тажрибали бухгалтер Селимова Дина Мамадалиевна бу борадаги кузатувлари билан ўртоқлашди, деб ёзади Norma.

    Фото: Norma

    Фото: Norma

    «Меҳнат фаолиятим давомида турли соҳаларда бош бухгалтер бўлиб ишлаганман. Ишлаб чиқариш, улгуржи савдо, лизинг, қурилиш ва айрим турдаги хизматлар. Бухгалтерлар, директорлар, муассислар тимсолида ҳамкорлар ва мижозлар билан тез-тез мулоқот қилишимга тўғри келган, албатта.

    Мулоқот давомида менда муайян раҳбар стереотипи шаклланди. Шартли равишда уларни икки турга бўлиш мумкин.

    Биринчи турдаги раҳбар бухгалтерга, иккинчиси текширувчи органларга тўлайди. Тўғри, яхши пул тўланадиган бухгалтер ишлаганда ҳам текширувларда чиқим қилишга тўғри келади. Шунга қарамай, бу харажатларни бир-бири билан таққослаб бўлмайди.

    Бухгалтернинг меҳнатига яраша ҳақ тўловчи раҳбар ушбу мутахассис унга нимага кераклигини тушунади. Яхши бухгалтердан пулини аямайди, чунки ҳисоб юритишда муаммо бўлмаслигига, ундан жўяли маслаҳат ҳам олишига ишонади. Солиқларни мақбуллаштириш учун қайси турдаги битимни тузиш, кам харажат билан фойдани қандай кўринишда тақсимлаш каби масалаларда билимдон бухгалтер ўринли маслаҳат беради. Обуна ёки семинарлар ҳақини тўлаш вақти келганда бундай раҳбар маблағини қизғанмайди, бу унинг учун наф келтиришини тушунади, бош бухгалтери қонунчиликдаги ўзгартиришлардан бохабар бўлиб, малакасини оширишини хоҳлайди.

    Иккинчи турдаги раҳбарларга келсак. У бухгалтерга маълумотларни тўплаб, солиқларни ҳисоблайдиган ва тўлайдиган оддий ҳисобчи деб қарайди. Амалдаги ставкаларни қўллаб, ўша ЯСТ ёки ЯИTни ўзим ҳам бемалол ҳисоблай оламан деб ўйлайди. Бироқ текширув пайтида ўзига ортиқча бино қўйиши кўпинча бир неча миллионлик жарима солинишига ва «миннатдорчилик» билдирилишига олиб келади. Бундай раҳбар нохуш вазиятларга кўп тўқнаш келади.

    Масалан, ҳақнинг 15 фоизини тўлаган мижоз тегишли ҳужжатларсиз товарни олишга келди. Товарни ишончномасиз юклаб жўнатиш мумкин эмаслиги ҳақидаги бухгалтернинг огоҳлантиришига қарамай, раҳбар ўз мижозига ишониб, уни бериб юборди. Натижада ҳужжатлар расмийлаштирилмади. «Текширилган» мижоз ғойиб бўлди. Директор ечим топишни буюрди. Бироқ мазкур вазиятда ҳар қандай ечим – қонун билан ўйнашиш демак…

    Бошқа ҳолатда фирмага товар олишни кўзлаб, тўлдирилмаган ҳисобварақ-фактуранинг имзоланган бланкасини кўтариб келишди, унда харидор реквизитлари ва… унинг имзоси бор эди. Бланкага сотувчи реквизитларини қайд этиб, товарни юклаб жўнатдилар. Бухгалтернинг олувчи қани деган саволига асосийси – ҳужжатлар расмийлаштирилди дея жавоб қайтардилар. Қанчадир вақт ўтгач, бухгалтер «олувчи»ни кўрди. Бироқ прокуратура департаментида. 3–4 ой давомида тинмай қатнаган пайтида. Қанча вақти, асаби кетди… Муқобил текширув товар қолдиқларини текширишга асос берди, бюджетга ҳам анча миқдорда жарима келиб тушди. Яхши ҳамки, раҳбарият «масъулият»ни зиммасига олди. Бироқ, бошқа бухгалтерлар билан суҳбатда бундан ҳам аянчли воқеаларни эшитиш мумкин. Раҳбар дом-дараксиз йўқолса, ҳамма жавобгарлик бухгалтерга юклатилар экан.

    Бундай раҳбар билан ишлаган маъқулмикин, деб ўйлаб кўриш керак. Гап унинг ишида билимдон бухгалтер қанчалик фойда келтиришини тушунмаслигида эмас. У қонунчилик билан ўйнашиб, нафақат ўзини, балки қўл остидаги ходимини ҳам чув туширади. Кам ойлик эвазига ишлашга розилик бераётганда бу билан қонунчиликка риоя этиш учун жавобгарлигимиз камайиб қолмаслигини биламиз. У бухгалтер қанча маош олишига боғлиқ эмас.

    Тўғри, ўз билимига ишонган оқил мутахассисгина директорни танлаши мумкин. Шу сабабли ҳам, азиз бухгалтерлар, ўқиб-ўрганинг ва меҳнатингиз қийматини оширинг. Малакангиз устида ишланг ва обрўингизни ўйланг, иш берувчи – сифатсиз бўлса ҳам, лекин арзон-ку, деган танлов олдида қолмасин. Бу бухгалтерларнинг асабийлашишига, саломатлигини йўқотишига олиб келиши мумкин. Раҳбарларга эса «бахилнинг боғи кўкармас» деган мақолни эслатган бўлар эдим».

    09.08.2018, 12:43   Изоҳ (0)   28654
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойнинг Linglong компанияси Ангренда шина заводи қурилишини якунлади

    09.08.2018, 12:30

    Ўзбекистонда бепул Lada автомобили ҳақидаги эски фейк оммалашиб кетди

    09.08.2018, 12:18

    Фарғонанинг айрим ҳудудларида боғчалар учун ота-оналар тўлови икки бараварга пасайтирилди

    09.08.2018, 11:53

    Самарқандлик аёл ногирон фарзандига фуқаролик паспортини ололмаётганидан шикоят қилди

    09.08.2018, 11:27

    АҚШ Россиянинг «Система» компанияси бош акциядори Евтушенковга Ўзбекистон ва Қрим билан ноқонуний операциялар учун санкциялар киритмоқчи

    09.08.2018, 11:00

    Ўзбекистонда қонунчилик базаси тўлиқ хатловдан ўтказилади

    09.08.2018, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Харьковга йирик дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

    Дунё | 8 июн, 18:30

    Мотоцикл ва скутер ўртасида содир бўлган ЙТҲда 2 ҳайдовчи вафот этди

    Ўзбекистон | 8 июн, 18:05

    Германияда ишлашга юборилган 14 нафар ўзбек талабасига ёрдам кўрсатилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 17:40

    Виталий Денисов: “Асосий вазифа бажарилди, энди янги марраларни забт этиш керак”

    Спорт | 8 июн, 17:37

    Исроил ёрдам пунктида отишма содир этди

    Дунё | 8 июн, 17:15

    Истеъдодлар фабрикаси — Бўзатов ФЕСТ янги юлдузларни кашф этди

    Ўзбекистон | 8 июн, 17:00

    Болгария президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 16:17

    Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 15:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.