3—5 август кунлари «Давергеодезкадастр» қўмитаси томонидан «Ёшлар нигоҳи» шоири остида ёшлар форуми ўтказилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Форумда қўмита ҳудудий тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган 40 дан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирок этди. Форум доирасида «Муаммо ва ечим» мунозараси, «Менинг ғоям» викторинаси, «Қўмита келажаги ёшлар нигоҳида» мавзусидаги давра суҳбати ташкил қилинди.
Шунингдек, қўмита раиси Абдушукур Абдуллаев ҳамда унинг ўринбосари Мақсуд Рўзметов билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Мулоқот давомида ёшлар томонидан берилган таклифлар қўмитанинг 2019 йилги дастурига киритилади.
Форумда ёшлар 2050 йилга саёҳат қилди ва геодезия, картография, кадастр йўналишлари бу даврда қандай ҳолатда бўлиши тўғрисида башорат қилди.
Уларнинг башоратига кўра 2050 йилда:- Ўзбекистоннинг 10 дан ортиқ космик йўлдоши бўлади;
- Ер, геодезия, картография ва кадастр йўналиши бўйича алоҳида таълим муассасалари фаолият юритади;
- Кадастр ўлчамларини аниқлаб, чизмасини сканер қилган ҳолда шакллантирувчи ускуналар пайдо бўлади;
- Ўзбекистоннинг Ойда ўз майдони бўлади;
- Ер майдонининг 50 фоизи суғориладиган ерларга айлантирилади.
Изоҳ (0)