Давлат солиқ қўмитасида яна бир муҳим янгилик амалиётга татбиқ қилинади, дея Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Энди ариза муаллифи ўзининг «шахсий кабинети» орқали берган аризасининг кирим қилинганидан тортиб, рўйхатга олиниши, раҳбар томонидан кўриб чиқилиши, кейинги ижрочиси кимлиги ва қайси босқичдалигини кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.
Бу янгиликни жорий этиш бўйича тегишли техник топшириқ ишлаб чиқилган бўлиб, яқин кунларда уни ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Мазкур амалиётнинг аҳамияти, айниқса, маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарнинг қўшилган қиймат солиғини қоплаш бўйича аризаларни кўриб чиқишда жуда муҳим бўлиб, сўнгги вақтларда тадбиркорларнинг ўринли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Жорий йилнинг ўтган даврида Давлат солиқ қўмитасига 353 млрд сўмлик 151 та ана шу мазмундаги аризалар келиб тушган.
Изоҳ (0)