• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марғилондаги 1-меҳрибонлик уйининг собиқ директори ва ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилди

    Марғилондаги «Меҳрибонлик уйи»да содир этилган жиноят иши бўйича гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатмалари тинглангани ҳақида хабар берган эдик.

    Собиқ директор К.Якубовга нисбатан Жиноят кодекси (ЖК)нинг 207–моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш), 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги), 115-моддаси (шахснинг ҳомиласини мажбурий равишда сунъий тушириш) бўйича, шунингдек, директор ўринбосари С.Усмонов, бош ҳисобчи А.Мўйдинова, ҳисобчи А.Саидкамолова, фелдшер И.Йўлдошев, тарбиячилар Х.Якубова, Р.Абдуфаттоев, Н.Солиева, энагалар Д.Жўрабоева, Х.Тўраевага нисбатан ҳам Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов ҳукми чиқарилди деб хабар беради ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида судья Р.Арабов раислигида мазкур жиноят иши холислик ва адолат мезонлари асосида кўриб чиқилди.

    Марғилон шаҳар 1-Меҳрибонлик уйи директори Камол Якубов мансабига совуққонлик билан қараган, ўз вазифасига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлган, муассаса ишини, муассаса тарбияланувчиларини маънавий соғлом ва жисмонан баркамол этиб тарбиялаш борасидаги фаолиятини издан чиқариб юборган, тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳамда давлат манфаатига жиддий зиён етишига сабабчи бўлган.

    Собиржон Усмонов ҳам Меҳрибонлик уйи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб ўз вазифаси юзасидан бажариши шарт бўлган ҳаракатларни қасддан бажармасдан, ушбу ҳаракатсизликни жиноятга йўл қўйган ҳолда содир этган.

    Оқибатда муассаса тарбиячилари Хуршида Якубова ва Наргиза Солиевалар ҳамда энагалар Ханифа Тўраева, Дилдора Журабоевалар меҳнат фаолияти давомида Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган, вояга етмаган, мактабгача ёшдаги (3-7 ёш) болаларни муттасил равишда уриб-дўппослаш, уларга раҳмсиз муомала қилиш, шаъни ва қадр-қимматини камситиш ва бошқа ҳаракатлар билан қийнаб келганлар. Шу каби жиноятларни тарбиячи Равшан Абдуфаттоев ва фелдшер Ихтиёр Йўлдошевлар ҳам содир этган.

    Бундан ташқари, вояга етмаган тарбияланувчи Д.Р. тарбияланувчи А.Р. билан ихтиёрий тарздаги жинсий алоқа натижасида ҳомиладор бўлиб қолгани аниқланган. К.Якубов ҳамшира Г.Топволдиева (жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган) билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, муассаса тарбияланувчиси Д.Р. нинг ҳомиладор бўлиб қолганини оммага ошкор қилмаслик ва бу билан мансаб мавқейига нисбатан юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ғараз ниятда Д.Р. нинг ҳомиласини сунъий равишда мажбуран тушириб юборган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    С.Усмонов ва И.Йўлдошев ҳам муассаса тарбияланувчиси А.Р. ва К.П. ларга зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

    Директор К.Якубов, бош ҳисобчи А.Муйдинова, ҳисобчи А.Саидкамолова ва директор ўринбосари С.Усмоновлар олдиндан жиноий тил бириктириб 167 миллион сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлар.

    Судланувчилар К.Якубов ва С.Усмоновга 4 йил, И.Йўлдошевга 3 йил-у 6 ой, Р.Абдуфаттоевга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Шунингдек, судланувчилар Х.Якубова, Н.Солиева, Д.Жўрабоева ва Х.Тўраеваларга 3 (уч) йил озодликни чеклаш, судланувчилар А.Муйдинова ва А.Саидкамоловага ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 3 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    18 апрелда бошланган суд ўз ниҳоясига етди. Судланувчиларга тегишли жазо тайинланди.

    Суд Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ва Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйи раҳбариятига мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан хусусий ажрим чиқарди.

    07.08.2018, 11:53   Изоҳ (0)   108432
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон солиқ органларидаги ариза ҳаракатини онлайн кузатиб бориш мумкин бўлади

    07.08.2018, 10:53

    Ўзбекистон МДҲда хизматлар бўйича эркин савдо битимини ишлаб чиқишда қатнашади

    07.08.2018, 10:31

    Тошкентда дарахтлар кесилишига оид мурожаатлар юзасидан текширув ўтказилди

    07.08.2018, 09:52

    Ўзбекистонликлар собиқ иттифоқ мамлакатлари ичида энг кўп грин карта ютиб олди

    07.08.2018, 09:42

    Тошкент метро бекатлари ва бошқа жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилиш таклиф этилмоқда

    07.08.2018, 09:26

    Тошкентдаги «Камолон» кўприги реконструкция қилинмоқда (фото)

    07.08.2018, 09:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.