АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ҳамкорлик қилувчи компаниялар АҚШ билан бизнес юрита олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Эронга қарши санкциялар расман жорий этилди. Бу ҳар қачонгидан ҳам кескин санкциялардир, ноябрга келиб улар кейинги босқичгача кучайтирилади. Эрон билан бизнес олиб бораётганлар Қўшма Штатлар билан бизнес юрита олмайди. Бутун дунёда тинчликни талаб қиламан, ундан камини эмас!» — деб ёзди президент.
АҚШнинг Эронга қарши санкциялари 7 августга ўтар кечаси амал қила бошлади.
Изоҳ (0)