Россиянинг Вологда шаҳрида 1 ярим ёшли болакай хусусий болалар боғчасидан қочган, муассаса ходимлари эса буни ҳатто сезмаган. Бу ҳақда «Вологда.рф»га таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Кузатув камераларидан олинган тасвирда таглик кийган болакайнинг бинодан югуриб чиққани ва бир ўзи кўчанинг машиналар ҳаракати учун мўлжалланган қисмида юргани акс этган.
Қаровсиз қолган болакайга атрофдан ўтиб кетаёган ёши катта аёллардан бери эътибор берган ва уни яқиндаги болалар боғчасига олиб борган. У ерда ходимлар бола уларнинг тарбияланувчиси эмаслигини айтиб, қўшни муассасага қўнғироқ қилган. Болакай қочган боғча ходимлари бирортаси ҳам унинг йўқлигини пайқамагани маълум бўлган.
Тергов қўмитаси ва прокуратура воқеа тафсилотларини ўрганишни бошлаган. Қочоқ болакай учун масъул бўлган тарбиячи ишдан бўшатилган.
Изоҳ (0)