• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон темир йўллари» ходимларини Темирйўлчилар куни билан қутлади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Темирйўлчилар куни муносабати билан «Ўзбекистон темир йўллари» меҳнат жамоасига табрик йўллади. Табрик матни билан тўлиқ қуйида танишиш мумкин.

    Қадрли дўстлар!

    Ҳурматли темирйўлчилар!

    «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тизимида меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини, самарали меҳнати билан мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларимизни Темирйўлчилар куни байрами билан самимий табриклаб, сизларга ўзимнинг эзгу тилакларимни ва чуқур ҳурматимни изҳор этаман.

    Ўз касбига садоқатли ва фидойи сизлар каби минглаб юртдошларимизнинг сидқидилдан қилаётган меҳнати, билим ва тажрибаси туфайли темир йўл тармоғи ходимлари эл-юртимиз ўртасида ҳақли равишда обрў-эътибор ва эҳтиромга сазовор бўлиб келмоқда.

    Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз темир йўл тизими мустақил давлатимиз билан биргаликда катта тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ўтган чорак аср давомида пухта ўйланган, узоқ муддатга мўлжалланган стратегия асосида тармоқни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

    «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ташкил этилган кундан буён юк ташиш ҳажми 2,1 марта, йўловчи ташиш ҳажми 2 баробар кўпайгани, темир йўллар орқали 1,5 миллиард тонна юк ташилиб, 370 миллион нафар йўловчи ўз манзилига етказилгани сизларнинг фидокорона меҳнатингиз туфайли амалга оширилган ишлар салмоғи нақадар катта эканининг яққол тасдиғидир.

    Бугунги кунда 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида барча соҳа ва тармоқлар сингари, темир йўл тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилмоқда.

    Ҳозирги вақтда мамлакатимиз бўйича юкларнинг 60 фоиздан зиёди, йўловчиларнинг эса 75 фоиздан ортиғи темир йўл транспорти орқали манзилларига етказилаётганини инобатга оладиган бўлсак, ушбу соҳа иқтисодиётимиз ривожида қандай муҳим ва катта мавқени эгаллаб турганини янада чуқурроқ ҳис қиламиз.

    Тизимдаги саноат корхоналари давр талабига мос технологиялар билан жиҳозланиб, уларда замонавий йўловчи ва юк вагонлари ишлаб чиқарилмоқда. Бу эса мамлакатимизда тобора ривожланиб бораётган транспорт машинасозлиги соҳасида ҳам темирйўлчиларимиз ўзининг муносиб ўрнини топганидан далолат беради.

    Жумладан, биргина «Қуюв-механика заводи» корхонасида ҳаракатланадиган таркибни таъмирлаш базасини ривожлантириш, вагонсозликни ташкил этиш ва қуюв корхонасини реконструкция қилишга қаратилган катта кўламдаги лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида янги юк вагонлари, кўп тоннали контейнерлар ишлаб чиқарилишини кенгайтириш ва юк вагонларини капитал таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини янада жадаллаштириш имконияти яратилмоқда.

    Бугунги кунда Ўзбекистон темир йўллари трансминтақавий транспорт коридорларининг энг муҳим бўғини сифатида халқаро темир йўллар ташуви тизимида муносиб ўрин эгаллади. Бу борада амалга оширилган катта кўламдаги ишларнинг барчаси иқтисодиётимизда юксак натижаларни қўлга киритишга асос бўлмоқда. Темирйўлчиларимиз томонидан истиқлол йилларида 1500 километрдан ортиқ янги темир йўлларнинг барпо этилгани, 1800 километрлик темир йўл линияларининг электрлаштирилгани мамлакатимизни модернизация қилишда улкан қадам бўлди.

    Энг асосийси, бу ўзгаришлар халқимиз ҳаётида ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда.

    Эътиборли жиҳати шундаки, бундай ишларимиз бугунги кунда ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда. Жумладан, ҳозирги вақтда Тошкент метрополитенининг «Сергели – Олмазор», «Дўстлик – Роҳат – Қўйлиқ бозори» йўналишларида Марказий Осиёда ягона бўлган ер усти ҳалқа метро линияларини қуриш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилаётганидан жамоатчилигимиз яхши хабардор.

    «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг кўп миллатли жамоаси темир йўл транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, такомиллаштириш ва реконструкция қилиш, темир йўл орқали юк ва йўловчи ташиш хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам салмоқли ишларни амалга оширмоқда.

    Бу борада янги темир йўлларнинг фойдаланишга топширилиши мамлакатимиз ҳудудларининг иқтисодий салоҳиятини янада ривожлантириш, минерал ресурслар, нефть ва газ, рангли металлар, қурилиш материаллари ва бошқа хом ашёга бой конларни комплекс ўзлаштириш, энг муҳими, минг-минглаб юртдошларимизни иш билан таъминлаш имконини бераётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

    Испаниянинг «Talgo» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган юқори тезликда ҳаракатланадиган «Афросиёб» электропоездлари пойтахтимиздан Самарқанд, Бухоро, Қарши каби тарихий шаҳарларимизга қатнамоқда. Бу электропоездлар қисқа муддатда халқимиз ва хорижий меҳмонларнинг эътибори ва ишончини қозонди.

    «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан транспорт соҳасидаги хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида ҳаракатланадиган таркибни замонавий, юқори самарали локомотив ва қулай вагонлар билан таъминлаш ва модернизация қилиш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда.

    Бугунги кунда мамлакатимизда жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган 16 та янги темир йўл вокзали қурилди, 10 та вокзал қайта қурилди ва деярли барча станциялар халқаро сифат стандартлари талаблари даражасидаги юқори технологиялар билан жиҳозланди.Темир йўл транспорти коммуникациялари ва инфратузилмани ривожлантириш учун 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ йўналтирилди, шундан 2,6 миллиард доллари хорижий инвестициялардир.

    Темирйўлчиларимиз яна бир йўналиш - кўмир саноатини техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш, кон ишларининг самарадорлигини ошириш, ресурсларни тежайдиган янги, прогрессив технологияларни жорий этиш, аҳолига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ишларида ҳам ўзларининг юқори салоҳиятини намоён этмоқдалар.

    Сизларнинг фидокорона меҳнат қилиб, узоғимизни яқин қиладиган равон йўллар, Тошкент шаҳрида ва юртимизнинг бошқа ҳудудларида ўнлаб замонавий кўприклар қуриб, Ватанимиз ободлигига муносиб ҳисса қўшаётганингиз алоҳида таҳсинга сазовор.

    Шунингдек, темир йўл соҳаси ишчи-ходимларининг «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари доирасида ижтимоий соҳада, хусусан, табиий шароити, иқлими оғир ҳудудларга тоза ичимлик суви етказиб бериш, қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш, халқимиз фаровонлигини ошириш, арзон уй-жойлар, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш муассасалари, маданият ва спорт масканларини барпо этиш йўлида олиб бораётган эзгу ишларини мамнуният билан таъкидлашни истардим.

    Ўзбекистон темирйўл тармоғининг келажаги, аввало, соҳага замонавий билимга эга, илғор технологияларни пухта ўзлаштирган, ўз касбига содиқ, Ватанимизга фарзандлик меҳри билан яшайдиган ёш мутахассис ва ишчиларни кенг жалб этиш билан бевосита боғлиқдир.

    Юртимиздаги 3 та темир йўл касб-ҳунар коллежи, академик лицей ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтини ҳар йили 3 мингдан зиёд ёш мутахассислар тамомлаб, ҳаётга йўлланма олаётгани мамлакатимиз темирйўл транспортининг келгуси тараққиёти учун ишончли пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

    Айни вақтда сизларнинг олдингизда юк ва йўловчи ташиш ҳажмини ошириш билан бир қаторда, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, бой минерал-хом ашё ресурсларини комплекс ўзлаштириш, янги иш ўринларини яратиш, тармоқ корхоналари учун мутахассислар тайёрлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг кўмир маҳсулотларига тобора ўсиб бораётган талабини қондиришга йўналтирилган инвестициявий лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш каби муҳим ва устувор вазифалар турибди.

    Ишонаманки, 87 минг нафардан ортиқ юқори малакали, ўз касбига садоқатли, фидойи ва илғор темирйўлчилар жамоаси бу вазифаларни чуқур ҳис этган ҳолда ўзларининг бор билим, малака ва куч-ғайратларини сафарбар этиб, зиммаларидаги бурчларини шараф билан адо этадилар.

    Ҳурматли темир йўл транспорти ходимлари!

    Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, олижаноб фаолиятингизда ва шахсий ҳаётингизда ютуқ ва омадлар, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Маълумот учун, Ўзбекистонда Темирйўлчилар куни август ойининг биринчи якшанбасида нишонланади.

    03.08.2018, 23:47   Изоҳ (0)   25932
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ИИББ бир гуруҳ ёшларни куч билан ППХ машинасига ўтказишга уриниш воқеаси юзасидан изоҳ берди (видео)

    03.08.2018, 22:21

    Тошкент шаҳрида кесиладиган дарахтларга белгилар қўйиб чиқиш таклиф этилди

    03.08.2018, 20:45

    Япониялик мутахассислар Ўзбекистонда телемедицина тизимини кенг татбиқ этишни таклиф қилди

    03.08.2018, 20:11

    Андижоннинг Қорасув шаҳрида шаръий никоҳ билан яшаётган 18 оиланинг никоҳи расмийлаштирилди

    03.08.2018, 19:59

    2 августдаги тест имтиҳонларининг жавоблари эълон қилинди

    03.08.2018, 19:42

    Ўзбекистонга электрон виза олиш учун 15 кунда 2748 нафар хорижлик мурожаат қилди

    03.08.2018, 19:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.