АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, у Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан «олдиндан ҳеч қандай шартларсиз» учрашишга тайёр. У мазкур баёнотни Италия бош вазири Жузеппе Конте билан учрашувдан кейин берди, деб ёзади Meduza.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео томонидан кейинроқ аниқлик киритилишича, учрашув Эрон ҳукумати ўз халқига нисбатан муносабатини ўзгартириб, душманлик кайфиятидан воз кечса, ҳақиқатдан ядро қуроли тарқалишининг олдини олувчи келишувга рози бўлсагина, ташкил этилиши мумкин.
Ўз навбатида, Руҳонийнинг маслаҳатчиларидан бири Ҳамид Абдутолиб баёнот қилиб, учрашув учун зарур шарт «буюк Эрон халқига ҳурмат» ва ядро келишувига қайтиш эканлигини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)