Тошкентдаги Maxтумқули, Темур Малик, Паркент кўчалари ва Оҳангарон шоссеси чорраҳасида (собиқ «ТAПОиЧ», Korzinka.uz «Авиатор» супермаркети) уч қаватли транспорт боғламаси қурилиши муносабати билан айланиб ўтиш ташкиллаштирилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Кўприкқурилиш» трести бошқарувчиси Зафар Маҳаматовнинг нашрга хабар қилишича, чорраҳа уч босқичда ёпилади — у душанба (30 июль) куни бошланиб, чоршанба (1 август) куни якунланади.
Қурилиш жойини айланиб ўтиш учун вақтинчалик йўллар қурилади, икки жойда транспорт оқимини бошқариш учун вақтинчалик светофорлар ишлайди, шу йўл билан транспортнинг узлуксиз ҳаракати таъминланади.
Айланиб ўтиш схемаси катталаштирилган ҳажмда
Тошкент ҳокимияти ва ИИББ 30 июль, душанба куни ҳайдовчиларни чорраҳа ёпилиши тўғрисида огоҳлантирмагани сабабли чорраҳада тирбандликлар вужудга келди.
Изоҳ (0)