Ўзбекистонда маиший чиқиндилардан олинган газдан электр энергияси ишлаб чиқариш бошланади, деб ёзади Spot «2018—2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг амалга оширилишини тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига таяниб.
Лойиҳани Жанубий Кореянинг Sejin G&E компанияси амалга оширмоқда, у 55 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияларни йўналтиради.
Корхона Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашади. Кўрсатилган муддат — 2019—2020 йиллар, 27,5 миллион долларни 2019 йилда ўзлаштириш режалаштирилмоқда.
Маълум қилинган лойиҳавий қуввати — 15 МВт.
Изоҳ (0)