Сурхондарё вилоятининг Узун туманининг олис Боботоғ ҳудудида жойлашган «Оқмачит» қишлоғида сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар бермоқда.
Унда 13 минг 800 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган ҳудуддаги «Оқмачит», «Толтўғай», «Боботоғ» ва «Янги обод» маҳаллалари аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Фуқароларнинг мурожаатлари, масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун вилоят, туман ҳокимликлари мутасаддилари, секторлар ҳамда 100 дан зиёд идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.
Мулоқот жараёнида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, кредит маблағлари ажратиш, газ, ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, таълим ва тиббиёт сингари долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилиб, ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар қўйилди ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Изоҳ (0)